Хитой ташқи ишлар вазири Қирғизистонга келади
Хитой ташқи ишлар вазири ва давлат маслаҳатчиси Ван И Қирғизистонга келади. «Синьхуа» агентлигининг хабар беришича, вазирни 13 сентябр куни «Ала-Арча» давлат қароргоҳида Президент Сўўрўнбай Жээнбеков қабул қилиши кутилмоқда. Аввалроқ, пандемия пайтида юқори мартабали шахслардан Қирғизистонга Венгриянинг ташқи ишлар ва савдо вазири П. Сийярто ташриф буюрган эди. У 15 июлдаги ташрифи давомида гуманитар ёрдамни топширган.
Biriktirish uchun ushbu URL manzilni saytingizga nuxsalab qo'ying
Biriktirish uchun ushbu kodni saytingizga nusxalab qo'ying.